Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик ёшлар қўл тўпи бўйича 3-ўринни эгаллади

Арнасойлик ёшлар қўл тўпи бўйича 3-ўринни эгаллади

04 июнь 2022 йил
334
0

Мамлакатимизда сўнгги йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Бу борада кўплаб Фармон ва Қарорлар, давлат дастурлари қабул қилинди. Чунки аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларни баркамол, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш орқали юртимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифасига айланди.

Албатта, энг чекка ҳудудлардан ҳам иқтидорли болаларни танлаб олиб, уларни профессионал ёндашувлар асосида тарбиялаш бу соҳани янада ривожлантириш, янги чемпионларни кашф қилиш орқали халқаро ареналарда Ўзбекистон байроғини янада баландроқ кўтаришда муҳим аҳамият касб этади.

Яқинда Жиззах шаҳрида спортнинг (гандбол) қўл тўпи бўйича 2009-2010-йилларда туғулган ёшлар жамоалари ўртасида вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Жиззах вилоятнинг барча туманларидан келган  жамоалар иштирок этди. Мусобақага келган иштирокчи жамоалар ғолиблик учун қизғин бахс олиб боришди. 

Шунингдек, мусобақа якунида 1-ўрин Бахмал туман ёшларига, 2-ўрин Жаззах шаҳар ёшларига ва 3-ўрин Арнасой туман ёшларига насиб қилди. 

Мусобақада ғолиб бўлган жамоалар Жиззах вилояти Спортни ривожлантириш бошқармаси ҳамда Жиззах вилояти Гандбол федерациясининг диплом ҳамда медаллари билан тақдирланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар