Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратишга тавсия этилаётган номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида

“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратишга тавсия этилаётган номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида

03 июнь 2022 йил
424
0

“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратишга тавсия этилаётган номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  22 апрелдаги 213-Ф-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш, сектор раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари раисларининг муҳтож оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармасидан моддий кўмак бериш ҳақидаги таклифларини муҳокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-Ф-сонли Фармойиши раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан моддий ёрдам олишга тавсия этилаётган фуқаролар рўйхати 1-иловага мувофиқ, моддий ёрдам олишга тавсия этилмаётган фуқаролар рўйхати 2-иловага мувофиқ, календарь йили давомида бир марталик моддий ёрдам олганлиги сабабли рад этилаётган фуқаролар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Б.Бобоев) “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан жами 27 000 000 (йигирма етти миллион) сўм маблағни фуқароларнинг пластик карталарига тўлиқ ўтказилишини таъминласин.
  4. “Арнасой тонги” газетаси Х.Мирзаев ва туман ҳокимлиги матбуот котиби Р.Нурматовларга мазкур қарорни газета саҳифаларида ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида кенг ёритиш тавсия этилсин.
  5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари” доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов зиммасига юклансин.
  6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

  

Туман Кенгаши раиси                          Х.Алимарданов

aror_sahovat_va_kmak_zhamarmasi_mablalari.pdf [288,36 Kb] (юклаб олинди: 11)

Онлайн: aror_sahovat_va_kmak_zhamarmasi_mablalari.pdf

 


 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар