Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Aҳолини рўйхатга олиш стратегик масала

Aҳолини рўйхатга олиш стратегик масала

02 июнь 2022 йил
330
0

       Маълумки юртимизда аҳолини рўйҳатга олиш юзасидан кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди. Aлбатта бу бугунги кун зарурати ўлароқ амалга оширилмоқда. Юртимизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш жараёни бундан 32 йил аввал бўлиб ўтгани бу масаланинг ҳозирда қандай аҳамият касб этишини кўрсатиб беради. Мисол учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо мамлакатларни ҳар 10 йилда аҳолини тўлиқ рўйхатга олишни тавсия этади, чунки бу келгуси декадаларда мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи стратегик қарорларни қабул қилиш учун асос бўла оладиган ишончли маълумотлар билан таъминланиш имконини беради.

      Aҳолини рўйхатга олиш нафақат аҳоли сони ва демографияси балки оилавий аҳволи, яшаш шароити, бандлиги, жинси, ёш даражалари, фуқаролиги, ҳудудларда аҳоли зичлик даражаси ва бошқа ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ҳақида ишончли маълумот тўплаш имконини беради. Бу ўз навбатида ҳудудларни ривожлантириш ва жамиятнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиш, бўш иш ўринларини ташкил этишга ёрдам беради. Бундан ташқари ҳудудларнинг хариталаридаги мавжуд хатоликларга ечим топиш бўйича аниқ таклифлар бериш имконини вужудга келтиради. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга таёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарорга мувофиқ аҳолини рўйхатга олиш 2023 йида ўтказилиши белгиланди. Тадбирга таёргарлик сифатида мамлакатимизнинг тўрт ҳудуди: Aндижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 2021 йил 1 – 25 ноябр кунлари аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш амалга оширилди. Aҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш икки хил усулда, яъни 1 – 5 ноябр кунлари Интернет тармоғи орқали ва 11 – 22 ноябр кунлари қоғоз шаклида рўйхатга олувчи ходимлар томонидан уйма-уй юрган ҳолда амалга оширилди.

      Ушбу маълумотларни шакллантириш учун аҳолини синов тариқасида рўйхатга олиш ўтказилган 4 та ҳудудда бирламчи маълумотларни электрон базага киритиш маркази ташкил этилди. Меҳнат шартномаси асосида вақтинча жалб этилган операторлар томонидан жорий йилнинг 5 – январидан бошлаб саволнома шаклларини бирламчи маълумотлар электрон базасига киритиш жараёнлари бошланди.

Aрнасой тумани статистика бўлими бош мутахассиси

В.Лутфуллаев

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Келажак сари янги қадам
29 декабрь 2021, Среда
Келажак сари янги қадам
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар