Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг туман босқичини ўтказилди

Арнасойда “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақасининг туман босқичини ўтказилди

01 июнь 2022 йил
352
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сонли, 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Формонлари ижроси юзасидан Арнасой туманида уюшмаган ёшлар ўртасида иқтидорли ва истеъдодли ёшларни селекция қилиш орқали профессионал спортга жамоаларига жалб этилишини таъминлаш бўйича спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаси ўтказилди. 

Арнасой тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган мазкур мусобақада тумандаги Бобур, Ғ.Ғулом, Олтин водий, Ғолиблар жамоалари иштирок этди. 

Мусобақада сўз олган 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи поодполковник Рустам Умматқулов “Ички ишлар вазири кубоги”ни ўтказишдан мақсад аввало аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, уюшмаган ёшлар ўртасида иқтидорли ва истеъдодли ёшларни излаб топиш орқали профессионал спорт жамоаларига жалб этишдан иборат  эканлигини қайд этиб ўтди.

Мазкур спорт мусобақада туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг малакали спорт мурабийлари ҳакамлик қилиб боришди. Спортнинг волейбол тури бўйича ўтказилган мусобақа жамоалар ўртасида қизғин ва муросасиз кечди.

Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни Ғолиблар, 2-ўринни Бобур ҳамда 3-ўринни Олтин водий ёшлари жамоалари қўлга киритди. Ғолиб бўлган жамоалар Арнасой туман Ички ишлар бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Биринчи ўринни олган Ғолиблар жамоаси вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар