Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Менинг оилам спортчи” шиори остида мусобақа ўтказилди

Арнасойда “Менинг оилам спортчи” шиори остида мусобақа ўтказилди

23 май 2022 йил
254
0

Арнасой тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 9-сонли “Шодлик” номли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг оила аъзолари ўртасида “Меннинг оилам спортчи” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу спорт тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, туман маҳаллаларида яшовчи оилаларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада орттиришдан иборат.

Тадбирда оилавий спортчиларнинг танланган спортнинг армрестлинг, арқон тортиш, 100 метрга югуриш, қувноқ эстафета каби турлари бўйича беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада спорт мактабнинг мураббийлари ҳакамлик қилиб, иштирокчиларининг ҳар бир чиқишини муносиб баҳолаб бордилар. Қизғин ва муросасиз кечган бахсларда 8 нафар оилалар мусобақа давомида ўз маҳоратларини оилавий бўлиш намойиш қилишди.

–“Меннинг оилам спорт” шиори остида ўтказилган тадбир оилалар ва таълим ташкилотларининг ўзаро муносабатлари янада мустаҳкамланишига эришилди десак, асло муболаға бўлмайди, - дейди тумандаги 9-сонли “Шодлик” номли давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси Соҳиба Анварова. – Шу билан бирга, бола тарбиясида бўшлиқ бўлишига йўл қўймасликка, фарзандларнинг оила муҳитидан ташқарида ўзини тутиши, ўз фикрини эркин баён қила олиш кўникмасини шакллантириш, айниқса оилада  соғлом ва баркамол муҳитни яратишда спорт билан ҳамнафас бўлиш оила муҳим эканилигига эришилди.

Мусобақа якунида 1-ўринни Зоир Назаровлар оиласи, 2-ўринни Шавкат Саитовлар оиласи, 3-ўринни Дилшод Шакаров оиласига насиб қилди,

Беллашувлар якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар