Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Айни кунларда маҳаллий кенгаш депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

Айни кунларда маҳаллий кенгаш депутатлари ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

16 май 2022 йил
324
0

Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлари Чўлқувар номли маҳаллада уйма-уй кириб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилганлар билан учрашиб, суҳбатлар ўтказди.  

Учрашув аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан муҳокама этилаётган янги қонунлар ҳақида сўзлаб бериб, одамларнинг фикр-мулоҳазалари билан қизиқди. Маданий, тиббий хизмат кўрсатиш, спортни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шундан сўнг аҳолининг муаммолари ва таклифлари билан депутатлар яқиндан танишди. Маҳаллада айрим кўчаларида ичимлик суви узатувчи қувурлари йўл устига тушганлиги боис мавжуд техникалар юришида ноқулайликлар туғдираётганлиги, канал ёқасида аҳоли томонидан ташланган турли хил чиқиндиларни олиб ташлаш ва махсус чиқинди ташлаш жойларни кўриб чиқиш, серқуёш кўчасида яшовчи аҳолининг турар жойларини замонавий евро девор билан ўраш учун кредитлар ажратиш каби масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек маҳалладаги яроқсиз бўлиб қолган сим ёғочлар масаласини ҳам ўрганди ва бу бўйича туман электр тармоқлари корхонасига депутатлик сўрови жўнатадиган бўлди.

– Моддий ёрдам, бандлик билан боғлиқ масалаларда мурожаатлар бўлмоқда, – деди Эркин Зайиров. – Қувонарлиси, одамларимиз яратувчанлик, бунёдкорлик ғоялари билан яшамоқда. Ўз ишини йўлга қўйиш, бизнесини ташкил қилишга иштиёқманд фуқароларимиз кўпаймоқда. Уларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар, имконият ва қулайликлар ҳақида батафсил тушунтириш керак. Шунда жойларда бандлик масаласидаги кўпдан-кўп муаммолар ечилади, аҳоли даромади юксалади.

Халқ вакилларининг ҳудудлардаги ўрганишлари давом этмоқда.

 

Махсуд Абдуллаев

Халқ депутатлари Арнасой туман

кенгаши депутати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар