Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Ғолиблар МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 19 май кунида бошланaди

Арнасой тумани Ғолиблар МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 19 май кунида бошланaди

14 май 2022 йил
119
0

2022 йил 19 май куни соат 10-00 да Арнасой тумани Ғолиблар  МФЙдаги туман Арнасой туман Касб-хунар мактаби биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолли) сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайловда Ғолиблар МФЙ раислигига 2 нафар номзод кўрсатилган.

Омонова Наргиза Саидкамол кизининг

таржимаи ҳоли

      Омонова Наргиза Саидкамол кизи 1985 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги мактабгача таьлим муассасаларида  тарбиячи. Оилали, 2 нафар фарзанди бор. 2004 йилда Арнасой туман 20-сонли умумий ўрта таьлим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 10 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Арнасой тумани мактабгача таълим бўлими шўъба мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Ғолиблар” маҳалла фуқаролар йиғинида 18 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

ДАСТУРИ

      Маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

      Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам аввало маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллий маънавиятимизга хос бўлмаган салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, маданий ва тарбиявий тадбирлар изчиллигига эътибор қаратаман.

      Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Вояга етмаганлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш, терроризм ва экстремизмга мойил фуқаролар билан, айниқса, ёшлар билан кенг кўламли тушунтириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг руҳияти ва маънавий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган турли омиллардан уларни ҳимоялашни ташкил этаман.

       Умумтаълим мактаби ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман.

       Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

       Кўп қаватли уйларда ижарада турувчиларни, хонадонларга келиб-кетувчиларни профилактика инспекторлари билан биргаликда мунтазам назоратга олиб бораман.

Юзбоев Равшан Икромжоновичнинг

таржимаи ҳоли

      Юзбоев Равшан Икромжонович 1970 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги автомобил транспорти эксплутацияси, ички ишлар органларида фаолият юритиб пенсияга чиққан (капитан). Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1995 йилда Пахтакор туман ички ишлар бўлими жамоат тартибини сақлаш бўлими инспектори вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Ички ишлар тизимида 15 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда пенсияда. “Ғолиблар” маҳалла фуқаролар йиғинида
10 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

ДАСТУРИ

      Ушбу йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири бўлган фуқаролар йиғинлари раислари сайловида менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

      Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

      Аввало, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика инспектори билан яқин ҳамкорликда маҳаллада оила — турмуш доирасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, оилалардаги тинчлик ва тотувликни таъминлашга бор имкониятимни ишга соламан.

      Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

      Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

      Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар