slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Зарафшон МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 18 май кунида бошланaди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Зарафшон МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 18 май кунида бошланaди

Арнасой тумани Зарафшон МФЙда фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови жорий йилнинг 18 май кунида бошланaди

13 май 2022 йил
246
0

2022 йил 18 май куни соат 9-00 да Арнасой тумани Зарафшон МФЙдаги туман 3-сонли умумтаълим мактаби биносида Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқолли) сайлови бўлиб ўтади.

Мазкур сайловда Зарафшон МФЙ раислигига 2 нафар номзод кўрсатилган.

Тураев Рахмиддин Муҳиддиновичнинг

таржимаи ҳоли

      Тураев Рахмиддин Муҳиддинович 1963 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги педагог. Оилали, 3 нафар фарзанди бор. 1989 йилда Арнасой  тумани 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси вазифасида меҳнат фаолиятини бошлаган. Таълим тизимида 30 йилдан ортиқ турли лавозимларида меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Арнасой  тумани  3-сонли умумтаълим мактаби директор ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида 30 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

ДАСТУРИ

     Маҳалладошларим менга ишонч билдириб, йиғин раислигига номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф, ўз навбатида, катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

      Йиғинга раис бўлиш жуда катта масъулият. Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

      Аввало, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашишни бурчим деб биламан.

      Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида кенг кўламда тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни кучайтираман.

      Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

      Аҳолининг ичимлик суви, газ ва электр энергияси билан мунтазам ва тўлиқ таъминланиши, уларнинг турмуш шароитларини яхшилашда амалий ёрдам кўрсатаман.

      Кўп қаватли уйларда ижарада турувчиларни, хонадонларга келиб-кетувчиларни профилактика инспекторлари билан биргаликда мунтазам назоратга олиб бораман.

      Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман.

Саипов Санжар Хасановичнинг

таржимаи ҳоли 

      Саипов Санжар Хасанович 1986 йилда туғилган, миллати – ўзбек, маълумоти – олий, мутахассислиги агромуҳандис. Оилали, 1 нафар фарзанди бор. 2003 йилда Арнасой тумани “Азат” фермер хўжалиги раиси лавозимида меҳнат фаолиятини бошлаган. 15 йилдан турли соҳаларда меҳнат қилган.

      Ҳозирги кунда Арнасой тумани аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази инспектори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда. “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида 10 йилдан буён доимий яшайди.

Фуқаролар йиғини раислигига номзоднинг

ДАСТУРИ

      Фуқаролар йиғинлари раислари сайловида маҳалладошларим менга ишонч билдириб, номзодимни тавсия қилишган экан, мен учун бу шараф ва катта масъулият. Бу ишончни оқлашга, бор билим ва тажрибамни маҳалламиз, юртимиз равнақи учун сарфлашга ҳаракат қиламан.

      Агар ушбу лавозимга сайлансам, менга юклатилаётган вазифанинг масъулияти ва жавобгарлигини сезган ҳолда ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошираман, албатта.

      Аҳоли, айниқса, ёшларнинг маънавий-ижтимоий фаоллигини ошириш, жойларда маданий ва маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий кечаларни ташкил этиш, ижтимоий кўмакка муҳтож кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам диққат марказимиздан четга чиқмайди.

      Умумтаълим мактаби ўқувчилари давоматини назоратга олиш, ота-оналар билан мунтазам алоқада бўлиш, “Оила — маҳалла — таълим-муассасаси” ҳамкорлигини кучайтириш бўйича амалий ёрдам кўрсатаман. Кўп қаватли уйлар атрофида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини доимий назорат қиламан.

      Маҳаллада аҳоли миграцияси рўйхатини тўлиқ шакллантириб бориш, чет давлатларга ишлаш учун узоқ муддатга кетганларнинг оила аъзолари билан мунтазам равишда суҳбатлар ўтказиш, уларнинг турмуш тарзини ўрганиб бориш, қайтиб келган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтишлари ва ИИБ рўйхатига олинишларини қатъий назоратга оламан.

      Ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошираман. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар