Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида

Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида

05 апрель 2022 йил
177
0

 

Махсус техникалар орқали истеъмолчиларга тоза ичимлик суви етказиб бериш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидаларининг 118-банди ва 2015 йил 30 октябрдаги “Сувтаъминоти ва канализация ташкилотларини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 306-сонли қарорига мувофиқ, истеъмолчиларга махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш хизмати учун тўловлар тарифларини белгилаш мақсадида,“Маҳаллий давлат ҳокимиятитўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. “Жиззах Сув таъминоти” МЧЖ Арнасойтуман филиали томонидан аҳоли (истеъмолчилари)га махсус техникалар орқали тоза ичимлик суви етказиб бериладиган ҳудудлар, ичимлик суви миқдори, муддати ва етказиб бериш хизмати учун тўловлартарифлари нархларини тартибга солувчи орган билан келишилган ҳолда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. “Жиззах Сув таъминоти” МЧЖ Арнасойтуман филиали (Р.Бегматов)га:

Ичимлик сувини белгиланган тартибда шартнома асосида махсус автотранспорт воситалари орқали ўз вақтида тўлиқ етказиб берилишини;

Оқова сув хизматидан фойдаланувчи истеъмолчиларга белгиланган тартибда шартнома асосида хизмат кўрсатиш;

Истеъмолчиларга етказиб берилган ичимлик суви ва оқова сув хизматлари бўйича ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш вазифалари топширилсин.

  1. Туманда етказиб берилган ичимлик суви ва оқова сув хизматлари нархлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Туман ҳокимлиги матбуот котиби (Р.Нурматов) ҳамда “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев)ларга мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайти ва туман газетасида эълон қилш тавсия этилсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Адиловзиммасига юклатилсин.

 

 туман ҳокими                      Х.Алимарданов


Онлайн: 1mahsus-tehnikalar-orali-istemolchilarga-toza-ichimlik-suvi-etkazib-berish-chora-tadbirlari-trisida.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар