Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда эрта тонгдан “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди

Арнасойда эрта тонгдан “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди

30 апрель 2022 йил
147
0

Арнасойда эрта тонгдан “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланди

Тадбир давомида Арнасой тумандаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, қабристонлар, масжидлар зиёратгоҳлар, болалар майдончалари тартибга келтирилмоқда. 

Асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашдан иборат.

– Ҳашар куни 7 та қабристонлар ва 6 та масжидлар  ва хотира майдонлари  ободонлаштирилади, – дейди Арнасой туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси, туман кенгаши депутати Исоқ Авалбоев. – 13 та МФЙлардан 60 тоннадан зиёд маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланади. 

Бунга 15 та техника воситаси жалб этилди. 14 километр ариқ ва лотоклар тозаланади. 7 та қабристонлар ва 6 та зиёратгоҳлар ободонлаштирилади. 2 мингдан зиёд манзарали, мевали дарахт кўчатлари экилади. 1 минг 500 дан ортиқ гул кўчатлари ўтқазилади. Натижада 4 та оиланинг уй-жойлари 1 миллион 730 минг сўмга таъмирланади. Шунингдек 33 та эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилади. 

Тумандаги барча давлат органлари, ташкилот ва муассасалар қатори раҳбар-ходимлар ҳам ҳашарга фаол иштирок этмоқда. Умумхалқ ҳашари муносабати билан атроф ободонлаштирилмоқда. Дарахтлар оқланиб, йўл ёқалари тозаланмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар