Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман Пенсия бўлими томонидан Зарафшон МФЙда сайёр қабул ўтказилди

Арнасой туман Пенсия бўлими томонидан Зарафшон МФЙда сайёр қабул ўтказилди

16 апрель 2022 йил
433
0

Арнасой тумани Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Арнасой туман пенсия бўлими томонидан сайёр қабул бўлиб ўтди.

     Таъкидлаш лозимки, фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан биридир. Шу боис миллий қонунчилигимизда фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида ўрин берилган. Зеро, қонун талабларига риоя қилган ҳолда мурожаат қилиш жамиятимизда қонун устуворлигининг таъминланишига, ҳуқуқий маданиятнинг шаклланишига хизмат қилади.

Сайёр қабулда март ойида топширилган 18 ёшгача бола нафақалари рад этилганлиги борасида фуқароларга тушинчалар бериб ўтилди.

      Шунингдек фуқароларнинг ариза ва шикоятлари ҳам тингланди. Жумладан, пенсия ва нафақага оид ҳужжатларни тўғирлаш  билан боғлик масалалар кўтарилди. Айрим мурожаатлар жойида бартараф этилган бўлса, айримларига хуқуқий тушинчалар бериб ўтилди.

     Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февралдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-74-сонли қарори ижроси юзасидан тушинчалар берилди. 

Ахмад ЧОРИҚУЛОВ

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Арнасой туман бўлими Пенсия ва нафақалар

тайинлаш ва тўлаш шўбаси мудири

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар