Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Соя — фаровонликка элтадиган зироат

Соя — фаровонликка элтадиган зироат

15 апрель 2022 йил
482
0

Бугун соячиликни ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилаётгани бежиз эмас. Чунки зироатчиликнинг мазкур турини ривожлантириш ҳам иқтисодий, ҳам экологик жиҳатдан ўта фойдалидир. Бу, аввало, аҳоли демографияси туфайли кундалик истеъмол товарларига ортиб бораётган эҳтиёжни кафолатли қондириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қўл келади.

Кейинги пайтда сояга бўлган талаб купайгани сабабли Арнасой туманида соя етиштириш борасида йилдан йилга самарали ишлар амалга оширилаётир. Боиси ўтган 2021 йилда жами 534 гектар майдонга соя экилиб ҳосилдорлик 11 центнердар олинган бўлса жорий йилда эса 1276 гектарни экилиб, 20 центнердан ҳосилдорликни ошириш режалаштирилган.

Арнасой туманида ерларнинг аксарияти ўртача шўрланганлиги боис ушбу соя ўсимлиги биологик хусусиятига кўра, жой танламайди. Шўрланган, ер ости сув сатҳи кўтарилган экин майдонларида ҳам ўсаверади.

Шунингдек, уни аралаш усулда парваришлаш жуда қулай. Энг муҳими, у ерни «даволайди», тупроқни азот билан бойитади. Дуккакли ўсимлик бўлгани боис ҳар гектар ерда 55-60 килограмм, баъзида 80-100 килограммгача соф азот йиғиб беради. Бошқача айтганда, ернинг бошқа экин учун сарфлаган қувватини қайта тиклайди. Ана шу туфайли уни «Тупроқ олтини» дейишади.

Мутахасислар фикрича соянинг дони таркибида 50 фоиз оқсил, 28 фоизгача мой бўлиб, озиқ-овқат саноатида муҳим хом ашё ҳисобланади. Бундан ташқари, соянинг саноат, техника, чорвачиликни ривожлантиришда ҳам роли катта. Ундан совун, лок-бўёқ, пластмасса, плёнка ишлаб чиқаришда, кимё, тўқимачилик саноатида кенг фойдаланилади. Қимматли озуқа эканлиги эса унинг аҳамиятини янада оширади. Чунончи, соядан шрот, кунжара олинади. Яшил пояси чорва учун тўйимли озиқадир. Хуллас, соядан 400 дан ортиқ хилдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Улар орасида энг қимматлиси оқсилдир. Агар дунё бўйича оқсил манбаининг 32 фоизи чорва моллари улушига тўғри келса, қолган 68 фоизи ўсимликлардан, шу жумладан, 55 фоизи соядан олинади. Шу сабабдан ҳозирги кунда оқсил танқислигини бартараф этишда соя катта аҳамият касб этмоқда.

Мамлакатимизда тупроқ унумдорлигини ошириш долзарб масала бўлиб турган бир пайтда соячиликни ривожлантириш айни муддаодир. Соя республикамизнинг барча вилоятида нафақат аралаш усулда, балки такрорий экин сифатида жойлаштирилса, гўштнинг муқобили сифатида кўриладиган арзон ва кўп миқдорда оқсил олишга мустаҳкам замин яратилади.

 

Исоқ АВАЛБОЕВ

Аграр, сув хўжалиги ва экология

масалалари доимий комиссияси раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар