Арнасойда «Тиғ» ва «Давомат» рейд тадбирлари ўтказилди
Маълумки жойларда «Тиғ» ва «Давомат» рейд тадбирлари ўқувчи-ёшларнинг назоратсиз қолиши ва содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, дарс жараёнида ўқишга бормасдан бемақсад юрган, вояга етмаганларни аниқлаш, уларни ўқишга қайтариш ва давоматни яхшилаш тадбирлари ўтказиб келиниётир.
Шу боис Арнасой тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси Д.Бобошов ва туман ИИБ ХПБ инспектори Ж.Ахматовлар ҳамда туман Халқ таълими бўлими билан биргаликда тумандаги 8, 10, 1, 20-сонли умумтаълим мактабларида хуқуқбузарликлар профилактикаси хамда «Тиғ» ва «Давомат» рейд тадбирларини ўтказди.
Мазкур рейд тадбирида ўқувчиларнинг сабабсиз дарсларда қатнашмаётганлиги аниқланмаган бўлсада, шу ўринда барча ота-оналардан фарзанд тарбиясига масъулият билан ёндашишларини, фарзандлари уйдан чиқаётганда унинг портфелида ва ёнида ўткир тиғли жисмлар мавжуд эмаслигини кўздан кечиришни, мактабга ўз вақтида бораётганини назоратга олишларини сўраб қолади.
Зеро, болаларнинг бугуни бизнинг келажагимиз, уларнинг тарбиясига доимий эътибор эса ота-оналарнинг қонуний бурч ва мажбуриятлари эканлигини яна бир бор эслатиб ўтади.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати