Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Вилоят ҳокими кубоги”нинг туман босқичи ўтказилди

Арнасойда “Вилоят ҳокими кубоги”нинг туман босқичи ўтказилди

11 март 2022 йил
309
0

Арнасой туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида маҳалалардаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг "мини футбол" тури бўйича “Вилоят ҳокими кубоги”нинг туман босқичи ўтказилди. 

Мазкур мусобоқада тумандаги барча маҳаллалардаги уюшмаган ёшлардан таркиб топган 14 жамоалар иштирок этди.

Икки кун давом этган футбол мусобоқасининг биринчи куни майдонда тўп сурган жамоалар ўртасида қизғин бахс мунозараларга бой бўлди. Бунда ярим финалга Олтин водий, Дўстлик, Ғолиблар ва Нуроний жамоалари етиб келди. 

Мазкур мусобоқанинг иккинчи куни ярим финалда майдонда Олтин водий ва Дўстлик жамоалари тўп сурган бўлса, Ғолиблар ва Нуронийлар жамоалари ҳам ўзаро бахс олиб борди. 

Мусобақа якуни бўлган финал босқичида майдонга Ғолиблар ва Олтин водий жамоалари чиқиб ҳар иккаласи пешқадамликни қўлдан бой бермай ҳаракат қилишди аммо муросасиз кечган бахсларда Ғолиблар жамоаси ўз номи ва ҳаракати билан Олтин водий жамоасини мағлуб этиб вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар