Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Бўстон МФЙда балли қизлар тадбири ўтказилди

Бўстон МФЙда балли қизлар тадбири ўтказилди

06 март 2022 йил
428
0

Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хусусиятлардан биридир. Шу маънода Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик тарихий ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, жамиятда сиёсий, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тараққиёти аёлларга, ёшларга, оилага бўлган муносабат ва эътибор билан боғлиқ. 

Мамлакатимиз Президенти аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва ролига юқори баҳо бериб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари давлатимиз важамиятимизнинг доимий эътиборидаги энг устувор вазифа эканлигига алоҳида эътибор қаратмоқда. 

Арнасой тумани Бўстон МФЙдаги 5-сонли умумтаълим мактабида 8 март  –  “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан ўтказилган “Балли қизлар” тадбири ҳам айнан шунга қаратилди.

Мазкур тадбирда таништирув, баҳру-байт, ким зукко, пазанда қиз-арзанда қиз, эркин мавзу каби шартлар иштирокчи қизлар ўз маҳорати ва иқтидорини намоён этди. 

Бир биридан қизиқарли тарзда ташкил этилган ушбу шартлар давомида иштирокчи қизлар ўзларининг маҳоратларини намойиш этиб, ҳакамлар ҳамда тадбирга йиғилган томошабинлар олқишларига сазовор бўлишди. 

Ҳар бир шарт якунида ҳакамлар қизларга қўйилган балларни эълон қилиб боришди. Барча иштирокчилар ўз билим ва маҳоратларига яраша баҳоланишди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар