Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

Арнасойда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар

26 февраль 2022 йил
463
0

Ёшлар эртамиз кўзгуси. Уларнинг келажаги бутун бир миллатнинг ширин ташвишидир. Ҳозирда барча жабҳада ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш учун нафақат ота-она, маҳалла, балки бир қатор ташкилот ва идоралар ҳам масъул этиб белгиланган. 

Бу борада Арнасой тумани Янгибўстон МФЙ худудидаги 14-2-сонли умумтаълим мактабларининг 8 ва 9 синф ўқувчилари ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур профилактик тадбирда Арнасой туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси лейтенант Дилмурод Бобошов ва вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи инспектори лейтенант Жамшид Ахматовлар иштирок этди. 

– Бугун жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг аксарияти ёшлар ўртасида кузатилаётгани аччиқ ҳақиқатдир, - дейди Арнасой туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи катта терговчиси лейтенант Дилмурод Бобошов. – “Касални даволагандан кўра, олдини олган маъқул”, деган нақлга амал қилган ҳолда жиноят билан курашишда дастлаб ёшларни жиноят қилишга ундайдиган сабаблар, ҳолатларни аниқлаб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Қайд этиш лозим туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда ёшларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар кучайтириб борилаяпти. 

Келажагимиз ёшларнинг қўлида эканлигини унутмаган ҳолда улар томонидан жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, эзгу ва бунёдкорлик ташаббуслари чиқишини, шундай ишлар амалга оширилишини таъминлаш учун барчамиз бирдек ҳаракатда бўлмоғимизни замоннинг ўзи талаб қилмоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар