Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Депутатлар фаолияти сарҳисоб қилинди

Депутатлар фаолияти сарҳисоб қилинди

22 февраль 2022 йил
238
0

Арнасой тумани Маданият маркази кутубхона залида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан сайланган депутатлар фаолиятининг 2021 йил сарҳисоби ва 2022 йил устивор дастурий режалари борасида йиғилиш ўтказилди. 

Ушрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодировнинг Жиззах вилоятидаги вакили Шарофхон Низомов, ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши Ижроия қўмитаси девони Депутатлар, депутатлик бирлашмалари ва бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўлим бошлиғи Дилафруз Муродова, ЎзМТДП Арнасой туман кенгаши ҳамда депутатлар иштирок этди.

Мазкур йиғилишда депутатлар томонидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва 2022 йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган устивор вазифар муҳокама қилинди. 

Жумладан 2021 йил давомида Арнасой туманида аҳоли томонидан келиб тушган 100 га яқин мурожаатларнинг сиёсий партия вакиллари ҳамда депутатлар иштирокида амалий ёрдам кўрсатилган бўлса, шулардан 31 та мурожаатлари орқали 26 та депутатлик сўровлари чиқарилди.

Жойларда аҳоли бандлиги, кредитлар олиш, маҳаллаларда инфратузилмаларни ва коммунал хизматларини яхшилаш каби қатор масалалар юзасидан 30 га яқин сайёр қабуллар ўтказилди. Сайёр қабулларда ҳам аҳоли томонидан келиб тушган мурожатлар депутатлар ва партия вакиллари томонидан назоратга олиниб ижобий ечим топишга кўмаклашилди. 

Шунингдек ЎзМТДП депутатлик гуруҳлари муҳокама қилинган масалалар юзасидан домий комиссияларга 8 та масалалар киритилиб, 16 та мансабдорлар шахсларнинг ахборотлари эшитилди. Доимий комиссиялар орқали туман кенгашининг сессияларига битта масала олиб чиқилганлиги йиғилишда таъкидланди.

 – Кўриниб турибдики 2021 йил давомида депутатлар томонидан олиб борилган фаолияти қонқарли бўлмаганлиги ва 2022 йилда устивор вазифалирига жиддий ёндашиш керак, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодировнинг Жиззах вилоятидаги ёрдамчиси Шарофхон Низомов. – Жорий йилда аҳоли билан мунтазам сайёр қабуллар ўтказиш орқали келиб тушган мурожаатлар юзасидан депутатлик сўровларини чиқариш лозим. Шунингдек “Миллий тикланиш” партиясининг дастурий вазифаларидан келиб чиқиб худудда миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда миллий спорт ўйинларини оммалаштириш, номоддий–маданий объектларни асраб авайлаш каби қатор масалаларни депутатлик гуруҳларида, доимий комиссияларда муҳокама этиб, сессияларга олиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. 

Дарҳақиқат депутат халқ вакили, халқ ноиби, қолаверса халқ билан ҳокимят ўртасида кўприк вазифани ўтайди. Шундай экан халқнинг вакили бўлган депутатлар келгусида ўз ташаббусларни илгари суриб аҳолининг кенг қатламига кўмакдош бўлишда фидоий бўлмоғи зарурдир.

 

Абдувафо МУФТИЛЛАЕВ

ЎзМТДП Арнасой туман кенгаши етакчи мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар