Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Очиқ мулоқот: “Инсон- жамият-давлат” тамойилининг мазмун моҳияти

Очиқ мулоқот: “Инсон- жамият-давлат” тамойилининг мазмун моҳияти

29 январь 2022 йил
207
0

Арнасой туман Тинчлик МФЙда Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичи “Инсон- жамият-давлат” тамойилининг мазмун моҳиятига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур очиқ мулоқотда Арнасой туман ҳокими Хуршид, блогерлари ва мустақил журналистлар ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Очиқ мулоқотда «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида ишлаб чиқилган 2022—2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга оширишга оид давлат дастури юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек очиқ мулоқот давомида билдирилган саволларнинг аксарияти пенсия билан боғлиқ бўлганлиги боис фармонга кўра 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилишда иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилиши ва 2026 йилгача эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олиниши қайд этиб ўтилди.

Музокора жараёнларида фармон лойиҳаси бўйича ҳам фикрлар хилма-хиллиги юзасидан мулоҳазалар билдирилиб ўтилди.  Унга кўра 16,7 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушганлиги ва уларни ҳар томонлама кўриб чиқиш якунига кўра, ҳужжатга қарийб 100 та концептуал ҳамда 200 дан ортиқ аниқлаштирувчи таҳририй ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги таъкидланди.

Фармонда Ўзбекистонни кейинги 5 йилда ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида 100 та мақсадларга эришишга қаратилган ва 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган 398 та чора-тадбирлар назарда тутилган.

Режалаштирилаётган чора-тадбирларни молиялаштиришга 2022 йилда умумий қиймати 55 триллион сўм ва 11,7 миллиард доллар миқдоридаги маблағлар ажратилиши режалаштирилган. Учрашув иштирокчилари мулоқот жараёнида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар