Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ёшлар билан навбатдаги учрашув Ғолиблар маҳалласида ўтказилди

Ёшлар билан навбатдаги учрашув Ғолиблар маҳалласида ўтказилди

29 январь 2022 йил
204
0

Ёшлар – келажагимиз кафолати. Ёшлар учун яратилган қулайликлар, шароитлар, имкониятлар – фаровон келажакка қадам босишда кенг очилган эшиклар деганидир. 

Аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида ўтказилаётган бундай сайёр учрашувлар самимий ва ошкора руҳда ўтмоқда. 

Бугунги сайёр учрашувда маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан 3-сектор раҳбари Арнсой туман ИИБ бошлиғи подполковник Рустам Умматқуловга тўғридан-тўғри мурожаат қилди. 

Мазкур учрашувда ёшлар томонидан тўлов контрак, бандлик, банк кредити, сафарбарлик чақуруви резерви тўлови бўйича жами 7 та мурожаат келиб тушди.

Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли идораларга топшириқлар берилди. 

Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлар ўзларининг келажак режалари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди. Арнасой туманида ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича берилган таклифлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар