Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Темир дафтар” рўйҳатига киритилган оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди

Арнасойда “Темир дафтар” рўйҳатига киритилган оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди

29 декабрь 2021 йил
232
0

Арнасой туманида Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-56-сонли қарорига асосан аҳолининг эҳтиёжманд қатламига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Арнасой туманида жорий йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга 800 минг сўм пул маблағлари тарқатилди.

Жумладан секторлар кесимида

1 сектор худудидаги Тинчлик МФЙда 15 та оиланинг 56 нафар аъзоларига, Чўлқувар МФЙда 7 та оила аъзоларига, Гулбаҳор МФЙда 3 та оила аъзоларига, Дўстлик МФЙда 10 та оила аъзоларига.

2-сектор худудидаги Янгибўстон МФЙда 17 та оила аъзоларига, Чинобод МФЙда 8 та оила аъзоларига, Зарафшон МФЙда 14 та оила аъзоларига, 3-сектор худудидаги Бобур МФЙда 16 та оила аъзоларига, О.Водий МФЙда 17 та оила аъзоларига, Бобур МФЙда 20 та оила аъзоларига, Ғолиблар МФЙда 35 та оила аъзоларига,

4-сектор худудидаги Бўстон МФЙда 2 та оила аъзоларига, Бахтли МФЙда 1 та оила аъзоларига бир марталик 800 минг сўмдан пул маблағлари тарқатилди.

Шунингдек 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилалар ҳамда 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларнинг 383 нафарига Арнасой туман халқ банки томонидан пул маблағлари тарқатилди.  

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар