Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда "Нафосат-2021" кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

Арнасойда "Нафосат-2021" кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди

18 декабрь 2021 йил
292
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси” ташаббусига биноан хотин-қизлар ўртасида тўғри кийиниш маданиятини тарғиб этиш, бунда миллий қадриятларимизга асослангaн ҳолла замонавий услубларни хотин-қизларга етказиш, хотин-қизлар фаолият юритаётган ташкилот нуфузини оширишда кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий қилиш, иш тартиби интизомига ходимларни ўргатиш, уларни бирлаштириш ва уйғун жамоани шакллантириш мақсадида туманда ўзини-ўзи тадбиркорлик билан банд қилган хотин-қизлар ўртасида “Нафосат-2021” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.  

Мазкур кўрик танловининг туман босқичи, туман Маданият марказида ташкил этилди. Тадбирда тумандаги барча маҳаллалардан 1 нафардан иштирокчилар қатнашди. 

Тадбир аввалида мазкур кўрик танловнинг мақсади ва ўтказилиш тартиби тўғрисида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш Арнасой туман бўлими раҳбари Гулзода Ҳайдарова – турли ташкилотларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг кийиниш услубини янада такомиллаштириш, улар ўртасида миллий ва замонавий, менталитетимизга мос либосларни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизларнинг кийиниш маданиятига янги услуб ва тамойилларни жорий қилишдан иборат эканлигини қайд этиб ўтди. 

Шундан сўнг иштирокчилар “Ишбилармон ва етакчи аёл” тимсоли, “Талаба қиз” тимсоли, “Ижодкор аёл” тимсоли, “Ўзбек аёлининг рўмол ўраш санъати” каби номинациялари каби 4 йўналишларда ўз ишларини намойиш қилишди. 

Мазкур иштирокчи номзодларнинг чиқишлари бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, муносиб баҳоланди.

 

“Нафосат-2021” кўрик-танловининг якунига кўра туман босқичида Ғолиблар ШФЙдан иштирокчи Мафтуна Исмоилова “Раҳбар аёл” номинацияси бўйича, Арнасой “GOLD TEX” МЧЖ иштирокчи Ситора Муродимова “Талаба қиз” номинацияси бўйича, Бўстон МФЙ иштирокчи Нигора Турсунова “Ишбилармон аёл” номинацияси бўйича, Бобур МФЙ иштирокчи Нигора Некбоева “Рўмол ўраш санъати” номинациялари бўйича ғолибликни қўлга киритиб фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан такдирландилар. 

Танлов якунида Ғолиблар ШФЙ иштирокчиси Мафтуна Исмоилова вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар