Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » 2021 йилга мўлжалланган жамоат транспортини ривожлантириш Дастурининг 3-чоракдаги ижроси бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоевнинг ҳисоботи тўғрисида

2021 йилга мўлжалланган жамоат транспортини ривожлантириш Дастурининг 3-чоракдаги ижроси бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоевнинг ҳисоботи тўғрисида

11 декабрь 2021 йил
266
0

2021 йилга мўлжалланган жамоат транспортини ривожлантириш Дастурининг 3-чоракдаги ижроси бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоевнинг ҳисоботи тўғрисида.

 

2021 йил учун қабул қилинган жамоат транспортини ривожлантириш Дастури ижросини таъминлаш ва аҳолига транспорт хизмати сифатини ошириш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши  

ҚАРОР ҚИЛАДИ: 

  1. 2021 йилга мўлжалланган жамоат транспортини ривожлантириш Дастурининг 3-чоракдаги ижроси бўйича туман ҳокимининг ўринбосари Р.Бобоевнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари” доимий комиссияси бугунги кунда фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келаётган йўл кира ҳақининг ошиб кетиши борасидаги омилни аниқлаш ва уни бартараф этиш бўйича туманда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчиларнинг фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18-майдаги “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарори талаблари асосида ўрганиш ўтказиш вазифаси топширилсин.

Бунда асосан йўл кира ҳақининг ошишига сабаб бўлаётган омилларни йўловчилар ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситаси учун белгиланган тартибда лицензияловчи органлар томонидан амалга оширилаётганлигига эътибор қаратсин.

  1. “Арнасой тонги” гезетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга ўрганиш давомида амалга оширилган ишларни газета саҳифасида ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  3. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.             

  

                     Туман Кенгаши раиси                     Х.Алимарданов

aror_zhamoat_transporti_byicha_r_boboev_isoboti.pdf [260,34 Kb] (юклаб олинди: 4)

Онлайн: aror_zhamoat_transporti_byicha_r_boboev_isoboti.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар