Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ҳокимнинг навбатдаги қабули ўтказилди

Ҳокимнинг навбатдаги қабули ўтказилди

10 август 2021 йил
288
0

Бугун Арнасой туман ҳокимлиги биносида туман ҳокими Хуршид Алимардановнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда Ғолиблар, Олтин Водий, Бобур, Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролари раислари иштирок этишди. Қабул давомида 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва шу куннинг ўзида 5 та мурожаат ўз ечимини топди.

Қабулда уй-жой билан таъминлаш, кредит ажратиш, ички йўлларни таъмирлаш, моддий ёрдам тайинлаш каби масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди.

Муддат талаб қиладиган 6 та мурожаат асосида тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар