Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АРНАСОЙДА СОЯ ЭКИН ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

АРНАСОЙДА СОЯ ЭКИН ЙИҒИМ-ТЕРИМИ БОШЛАНДИ

10 август 2021 йил
309
0

Соя кўплаб хусусиятларга эга ўсимлик сифатида баҳоланади. Бу ўсимликнинг дони таркибида юқори миқдорда мой борлиги учун ҳам қимматбаҳо экинлар гуруҳига киради. Соянинг донидан бугунги кунда халқ хўжалиги учун зарур бўлган 400 дан ортиқ турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 

Арнасой туманида ҳам айни кунларда соядан баракали хирмон кўтариш борасида бир қатор агротехник тадбирлар олиб борилмоқда. Арнасой туманидаги 44 та фермер хўжаликларига 512 гектар соя экини экилган. Бунда “Ёшлар дафтари”да турувчи ёшларга ҳам ер ажратилиб соя экинлари экилган.

—Туманимиз аҳолисининг озиқ-овқат маҳсулотларига, хусусан, ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш, импорт ҳажмини қисқартириш, чорвачилик ва паррандачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлашда соя экинининг аҳамияти катта, - дейди Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов. – Бу ўсимликнинг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, дуккаклилар оиласига мансуб бўлгани учун у ўзидан кейин тупроқда 50 килограммдан ортиқ соф азот қолдириб кетади. Тупроқ унумдорлигини тиклаш ёки уни бор ҳолида сақлаб қолиш муҳим масаладир, шунинг учун туманда кейинги йили соя экиладиган майдонларни янада кенгайтирилади.

Чинобод МФЙда 30 нафар ёшлар биринчи бор соя экинларини экиб, серрдаромад ҳосил олиш пайида йиғим теримга тушиб кетишди. Чинободлик “Ёшлар дафтари”да турувчи Ўлмас Худойбердиев ҳам 1 гектар майдонга соя экинини экиб ўртача 10 млн даромат олиш пайида.

Тумандаги биргина Улуғбек СИУда 60 гектар ер майдонига май ойида соя экилган бўлиб ҳар бир гектарига 70 кгдан уруғ сарфланган. Ҳозирда экилган соя экинлари камбайинлар тамонидан йиғиб олинмоқда. Сердаромат экин ҳисобланган соя экини гектарига 22 центнердан ҳосил бермоқда.

Худудда етиштирилган соя экини Дўстлик дон маҳсулотлари акциядорлик жамиятига 27 тонна уруғлик дон етиштириб берилса 1084 тонналик тавар дон етиштириш бўйича Агро кластер билан тузилган шартномавий режани ошиғи билан бажаришга уюшқоқлик билан киришишди.Туман бўйича экилган 512 гектар соя экинларини нес-нобуд қилмасдан ҳосилни йиғиб олиш учун 4 та камбайинлар бириктирилди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар