Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда "Очиқ бюджет" ахборот порталига 70 дан ортиқ таклиф ва лойиҳалар жойлаштирилди

Арнасойда "Очиқ бюджет" ахборот порталига 70 дан ортиқ таклиф ва лойиҳалар жойлаштирилди

30 июль 2021 йил
433
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан фуқаролар ташаббуси жамғармаси ташкил этилган бўлиб, ушбу жамғарма маблағлари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун ажратилган.

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Ғолиблар маҳалла фаоллари ва ташкилот кархона ходимлари иштирокида ўтказилган семинарда Арнасой туман Молия бўлими бошлиғи ва масъул мутахассислар лойиҳа хақида зарурий маълумотлар видео тақдимот орқали тушинтириб берилди.

– Лойиҳа жамиятимизда беш босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. – дейди Арнасой туман Молия бўлими бошлиғи Муҳиддин Эшбоев. – Дастлаб фуқароларни жамоатчилик фикри асосида шаклланган бюджет лойиҳаларини ишга туширишдан хабардор қилишдан бошланади. Шундан сўнг таклиф бериш босқичи бўлиб унда манфаатдор фуқаролар ўз маҳаллалари аҳоли пунктлари ва туманларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича Openbudget.uz платформаси орқали таклиф қолдирадилар.

Семинарда қайд этилдики ишчи комиссияга келиб тушган лойиҳалари тасдиқланган меъзонларга мувофиқлигини ўрганиш лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш ва танлаш босқичида амалга оширилади.

Тўртинчи босқичда Openbudget.uz сайтида жамоатчилик овози фуқароларга овоз беради ва якуний босқичда ишчи комиссия энг кўп овоз тўплаган лойиҳаларни эълон қилади. Ҳозирда Арнасой туманида фуқаролар ўртасида олиб борилаётган ташаббусли бюджет борасида самарали ишлар амалга оширилаётир.

Боиси бугунги кунга қадар тумандаги 13 та маҳаллаларда  аҳоли томонидан 70 дан ортиқ таклиф ва лойиҳа "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштирилди.

Шу ўринда айтиш мумкинки мазкур дастурда вояга етган ҳар бир фуқаро иштирок этиши мумкин. Мазкур дастурнинг йўлга қўйилиши туман фуқароларга ўзларини қийнаётган муаммоларни ҳал қилишда иштирок этиш имкониятини беради. Фуқаролар фаоллигини оширади. Қолаверса фуқароларда маҳаллий ҳокимят билан ўзаро ҳамкорликда бўлишига хизмат қилади.

Ўтказилган семинар давомида ташаббусли бюджет борасида фуқаролар томонидан билдирилган саволларига атрофлича жавоб олишди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

  

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Ташаббусли бюджет жараёни
27 июль 2021, Вторник
Ташаббусли бюджет жараёни
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар