Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси ўтказилди

Арнасойда Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси ўтказилди

28 июль 2021 йил
302
0

Арнасой туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибида 21 та масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди. Сессияни Халқ депутатлари туман кенгаши раиси Хуршид Алимарданов олиб борди.

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан “Туманда камбағалликни қисқартириш бўйича манзилли дастур ижроси ҳамда “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида жорий йилнинг 2-чорагида амалга оширилган ишлар ҳақида”ги, Туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси тўғрисида”ги, “Жорий йилнинг 2-чорагида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, бюджетнинг даромадлар базасини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш тўғрисида”ги, Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 2-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмининг сарфланиши тўғрисида”ги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматовнинг ҳисоботи тингланди.

Шундан сўнг, “Саховат дафтари”га киритилган ва бугунги кунда даромад манбаи яратилган оилаларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида”ги, “Жиноят, фуқаролик ва иқтисодий суд раисларининг 2021 йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида амалга оширган фаолияти ҳақида”ги, “Туман ички ишлар бўлимининг ҳудудда жиноятчилик, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида”ги

“Маъмурий ижро бюроси Арнасой туман бўлими бошлиғининг 2021 йилнинг ўтган 6 ой давомида ўз фаолияти давомида амалга оширилган ишлари ҳақида”ги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармонига мувофиқ секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти,   мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудирининг аҳбороти тўғрисида”ги, “Туман ҳокимининг ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи И.Алимқуловнинг жорий йил 2-чорагида туманга инвестициялар жалб қилиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича борасида”ги,

Туман молия бўлими мудири М.Эшбоевнинг туман маҳаллий бюджетининг 2-чорак ижроси ҳамда ҳудуд салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари ҳақида”ги, “Туман маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида”ги, “Туман адлия бўлими бошлиғининг жорий йилнинг 2-чорагида туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида”ги, “Туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Хайдарованинг жорий йил 2-чорагида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича ахбороти”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш натижасида доимий даромад манбаи яратилганларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида”ги, “Аёллар дафтари”га киритилишга тавсия этилаётганлар рўйхатини  ҳамда хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Туман Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи Б.Султоновнинг ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳақида жорий йилнинг 2-чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи”, “Арнасой туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида”ги

“Туман ҳокимининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан фуқароларга маблағ ажратиш ҳақидаги фармойишларини ҳамда маблағ ажратишга тавсия этилаётган номзодлар рўйхатини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг жамоатчилик масалалари бўйича маслаҳатчиси Д.Муродовнинг ахбороти ҳақида”, “Арнасой туманидаги вакант умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодлар танлови тўғрисида” каби масалалар муҳокама этилди.

Депутатлар сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалари билдириб ўтди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар