Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини давом этмоқда

Арнасойда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини давом этмоқда

17 июль 2021 йил
220
0

Бутун дунё COVID-19 пандемиясини енгиш йўлида синовли даврни бошдан кечирмоқда. Юртимизда ҳам бу борадаги тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Коронавирусга қарши курашиш мақсадида вакцинани ўз вақтида қабул қилиш касалликнинг олдини олишда муҳим омил эканлиги тобора ўз исботини топмоқда. Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Мен вакцина олдим” акциясида ҳукумат вакиллари, ҳокимлар, олий ўқув юртлари раҳбарлари, тиббиёт муассасалари бошлиқлари, эл ардоғидаги санъаткорлар ва кўплаб аҳоли вакиллари коронавирусга қарши эмланди. 

Арнасой туман ҳокимлиги, Арнасой туман давлат солиқ инспекцияси ходимларини ва тумандаги корхона ва ташкилот ходимлари ўртасида оммавий коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнларини ўтказилмоқда.

Айни дамда туман Маданият бўлими ходимлари “Мен вакцина олдим” акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланди.

– Ижтимоий тармоқларда вакцина билан боғлиқ тарқалган турли асоссиз хабарларга эътибор бермай, касалликнинг оғир асоратларидан азият чеккандан кўра, инфекцияга қарши эмланган мақсадга мувофиқ. Назаримда, вакцинадан бошқа ушбу касалликни енга оладиган бирорта ҳам самарали восита кўринмаяпти, – дейди туман Маданият бўлими ходими Ботирбек Хусанов.



Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар