Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2021 йил 7 июлдаги VI-27-7-3-43-K/21-сонли қарори имзонланди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2021 йил 7 июлдаги VI-27-7-3-43-K/21-сонли қарори имзонланди

07 июль 2021 йил
344
0

 

Умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодлар танлови тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони ижросини таъминлаш, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2021 йил 19 майдаги 01-01/3-1241-сонли хати, Халқ депутатлари туман Кенгаши Регламентининг 24,26,27,28,29,30-моддаларига асосан ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Туман Кенгаши депутатларининг умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзодлар танловини яширин овоз бериш йўли билан ўтказиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
  3. Туман Кенгаши депутатларининг саноқ комиссиясининг сони 3 нафардан иборат бўлсин деган таклифи ва комиссия таркиби тасдиқлансин.
  4. Саноқ комиссиясининг комиссия раисини сайлаш ва яширин овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённомалари тасдиқлансин. (Илова қилинади)
  5. Яширин овоз бериш йўли билан танлаб олинган номзодлар белгиланган тартибда расмийлаштириш учун вилоят халқ таълими бошқармасига тақдим этилсин. (Илова қилинади)
  6. Умумтаълим мактаби директорлари йил якуни бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши ва жамоатчилик вакилларига 3 йиллик дастурининг ижроси юзасидан ҳисобот бериб бориши ва ҳисобот натижасига кўра уларнинг фаолиятига баҳо бериб борилиши белгилаб қўйилсин.
  7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила,
    хотин-қизлар ва ёшлар масалалари доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  8. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

             Туман Кенгаши раиси                        Х.Алимарданов

 

aror-umumtalim-maktablari.pdf [284,69 Kb] (юклаб олинди: 18)

Онлайн: aror-umumtalim-maktablari.pdf

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар