Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2021 йил 7 июлдаги VI-27-9-3-43-K/21-сонли қарори имзонланди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг 2021 йил 7 июлдаги VI-27-9-3-43-K/21-сонли қарори имзонланди

07 июль 2021 йил
526
0

Арнасой туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси бўйича туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарорига асосан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими жорий этилди. Унга кўра вилоят, шаҳарлар ва туманлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” ҳудудларга ажратилган. Хусусан, ҳозирда Арнасой тумани баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари бўйича “қизил” деб топилган.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича рейтинг кўрсаткичларида кўрсатиб ўтилган камчиликларни зудлик билан бартараф қилиб, жорий йил якунига қадар “қизил” ҳудуддан “яшил” ҳудудга ўтказиш учун асосий вазифалар белгилаган ҳолда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш, банклар томонидан маблағ берилган, лекин хомашё, энергия ресурси ёки логистика каби сабабларга кўра тўхтаб қолган лойиҳаларни ишга тушириш бўйича муҳим устувор вазифалар белгилаб олинди.

Кичик бизнес ва маҳаллий ресурс солиқлари тўлиқ ҳудудлар ихтиёрида қолдирилмоқда. Яъни, ҳудудларнинг бюджет барқарорлиги, ривожланиши тадбиркорлик фаолияти билан бевосита боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 30 апрелдаги “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан ўрнатилган парламент назорати натижалари тўғрисида”ги 914-IV/ҚҚ-222-IV-сонли Қўшма қарори ижросини таъминлаш, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш, шунингдек жорий йилнинг биринчи ярим йиллигига қадар “қизил” ҳудуддан “яшил” ҳудудга айлантириш мақсадида ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

  1. Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси бўйича туман ҳокими Х.Алимардановнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматовнинг туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари бўйича олиб борган ишлари қониқарсиз эканлиги кўрсатиб ўтилсин.
  3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов ўринбосарлари Р.Бобоев, Р.Туймуродов, И.Алимқулов ва Г.Хайдароваларга жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якуни билан “Сариқ” ва йил якунига қадар “Яшил” ҳудудга ўтиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган зарурий чораларни кўрсинлар.
  4. Тижорат банклари халқ банки (Н.Исанов), агро банк (Ў.Норбоев)ларга “Темир”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш орқали ахолини тадбиркорликка жалб қилиш вазифаси топширилсин.
  5. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматовга 5 кун муддатда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг даражаси бўйича “Қизил” ҳудудга ўтиб қолишига сабаб бўлган омилларни аниқлаб бу борада сускашликларга йўл қўйган тегишли мансабдор шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш ҳақида таклиф киритсин.
  6. Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияларига туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси бўйича ўз йиғилишларида танқидий кўриб чиқсинлар.
  7. Туманни 2021 йилда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш орқали “қизил” ҳудуддан “Сариқ” ҳудудга чиқариш бўйича “Йўл харитаси” иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  8. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Арнасой туманидаги халқ қабулхонаси мудири Б.Норов, ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатлари кўриб чиқиш қабулхонаси мудири вазифасини бажарувчи Л.Мамараимовларга 10 кун муддатда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг муддати бузилишига йўл қўйган, ўз вақтида бажармаган корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари устидан туман Кенгашига танқидий ахборот киритсин.
  9. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Исматов, ўринбосарлари Р.Бобоев, И.Алимқулов Р.Туймуродов ва Г.Хайдароваларга 5 кун муддатда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсатгичидаги 18 та йўналишларни қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилиб орқада қолаётган соха ва йўналишлар билан алоҳида ишлаш ҳамда “Йўл харитаси” да белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш вазифаси юклатилсин.
  10. Туман Кенгаши депутатлари туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсаткичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси бўйича ҳар ойда Кенгаш йиғилишларида танқидий кўриб чиқсин ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда ўз ишига совуққонлик билан муносабатда бўлган мансабдор шахсларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриб борсин.
  11. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов), “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев)ларга туманни комплекс ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
  12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари зиммасига юклатилсин.
  13. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

  

                      Сессия раиси                                    Х.Алимарданов

07_07_2021-yil-21-sonli-arori.pdf [340,74 Kb] (юклаб олинди: 14)

Онлайн: 07_07_2021-yil-21-sonli-arori.pdf

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар