Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА КИЧИК БИЗНЕСНИНГ ҲИССАСИ

САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА КИЧИК БИЗНЕСНИНГ ҲИССАСИ

27 май 2021 йил
41
0

     Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмокда.

     Жумладан, ўзбекистон Республикаси Давлат статистика Қумитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4453-сонли фармони ижросини таъминлаш ва электрон ракамли имзодан фойдаланган холда электрон шаклдаги давлат статистика хисоботларини такдим этиш учун янги - "estat 4.0" дастури ишлаб чикилди.

      Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона таксимлаш ва улардан самарали фойдаланишда ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари бозор конъюнктураси ўзгаришларига хам истеъмолчи талаби ўзгаришларига тез ҳам мослашишга қодир бўлиб, истеъмол бозоридаги мувозанатни ушлаб туришда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, рақобат муҳитининг шаклланишига хизмат килади.

    Жорий йилнинг январь-апрель ойларида туманда 75,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чикарилиши амалга оширилган бўлиб, шундан 18,2 млрд сўм кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чикарилган саноат махсулоти ташкил қилганлигини кўришимиз мумкин.

 

Ваҳоб ЛУТФУЛЛАЕВ

Арнасой тумани статистика

бўлими бош мутахассиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар