Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик 5 нафар ёшлар Ўзбекистон чемпиони бўлишди

Арнасойлик 5 нафар ёшлар Ўзбекистон чемпиони бўлишди

06 апрель 2021 йил
336
0

Жорий йилнинг 3-5 апрел кунлари Фарғона вилояти Фарғона туманиLF спортнинг “Бел олиш кураши” ва “Учкураш” турлари бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди.

Унда Арнасой туман БЎСМнинг 12 нафар спортчи ёшлари ҳам фаол иштирок этиб Арнасойликлар ёшларга ибрат бўлди.

Жумладан, ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 32 кг вазн тоифада Достон Мамадалиев 1-ўринни, 35 кг вазн тоифада Худойберди Жўраев 1-ўринни, Хушнид Жўраев 3-ўринни, 38 кг вазн тоифада Равшан Эркинов 1-ўринни ва Аброр Аброров 3-ўринни, 56 кг вазн тоифада Сулаймон Ражабов 1-ўринни, 54 кг вазн тоифада Диёр Эсанов 1-ўринларни қўлга киритишди.

Ғолиб бўлган спортчи ёшлар олтин, кумуш ва бронза медаллари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар