Арнасой туман 3-сектор ҳудуддаги маҳаллаларда яшовчи аҳолининг муаммо ва таклифлари сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи подполковник Рустамбек Умматқулов томонидан сайёр учрашувлар орқали ўрганилмоқда.
Учрашувда Арнасой туман Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов ва масъул ташкилот ва корхона раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди.
Ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда фуқаролар уй-жой, электр энергияси, моддий ёрдам, газ таъминоти, тиббий ёрдам, ички йўллар каби қатор 10 га яқин мурожаатлар келиб тушди.
Келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ижроси таъминланишига вақт талаб этиладиган мурожаатлар эса сектор раҳбарларининг назоратига олинди.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати