Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» Конференцияда делегатлар сайлаб олинди

Конференцияда делегатлар сайлаб олинди

25 август 2021 йил
220
0

Маълумки, жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимиз ҳаётида муҳим сиёсий тадбир Ўзбекистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси томонидан 2021 йил 23 июльдан Ўзбекистонда президентлик сайлов кампаниясига старт берилди. Мамлакатимиз қонунчилигига биноан, Ўзбекистонда президентлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига фақатгина сиёсий партиялар эга. Ушбу ваколатнинг ўзиёқ сиёсий партияларнинг давлат ва жамиятни бошқарувидаги роли ва мавқеи қанчалар муҳимлигини кўрсатади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши котибияти мажлислар залида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Жиззах вилоят Кенгашининг ВИИ Конференцияси бўлиб ўтди. Мазкур Конференцияда ЎзМТДП Жиззах вилоят кенгаши ва девон ходимлари, маҳаллий партия ташкилотлари раҳбарлари, вилоят Кенгаши аъзолари, партиядан Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган депутатлар, Ёшлар парламенти аъзолари, делегатлар, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Жиззах вилояти Кенгаши Конференцияси ишида кенгаш аъзолари билан биргаликда кун тартибидан ўрин олган масалалар кўриб чиқилди. Конференция кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан вилоят кенгаши раиси Дилшод Мирзааҳмедов сўз олиб, ўтган беш йил мобайнидаги партия фаолияти якунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловларда партиянинг муносиб иштирок этиши, ҳамда партиянинг навбатдаги ВИИ Съездига делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар юзасидан маъруза қилди. таъкидланганидек, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш, эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидан илдам бораётган мамлакатимизнинг келгуси тараққиёти учун мазкур сайловнинг аҳамияти беқиёсдир.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан партиянинг “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” ҳамда “Инсонни ўзгартириш орқали жамиятни ўзгартириш” ғоясини тарғиб қилишнинг замонавий ва таъсирчан усулларини ишлаб чиқиш, бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада кучайтириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар билдирди.

Очиқ ва ошкора, мулоқот тарзида бўлиб ўтган Конференция кун тартибидаги масалалар юзасидан музокараларда сўз олган партия фаоллари, депутатлар ва депутатлик гуруҳлари раҳбарлари ўзларининг фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини билдирдилар.

Конференция сўнгида 26 августда бўлиб ўтадиган ЎзМТДПнинг навбатдаги Съездига Жиззах вилоят Кенгашидан 9 нафар делегатлар сайлаб олинди.

 

Бекзод ҚОДИРОВ

ЎзМТДП Жиззах вилоят Кенгаши жамоатчилик

билан алоқалар ва ОАВ билан ишлаш бўйича бош мутахассиси

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар