Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда “14 январ – Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан тумандаги барча умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобоқа ўтказилди.
Ўтказилган мусобоқа Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармаси 1-Алохида отряд Арнасой туманидаги объектларни қўриқлаш бўйича ходимлари, Жиззах вилоят Миллий гвардия масъул ходими, туман Халқ таълими бўлими, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мусобоқада жараёнида 1-ўрин 8 мактаб, 2-ўрин 7 мактаб, 3-ўрин 13 мактаб жамоаларига насиб қилди.
Мусобоқа якунида ғолиб бўлган иштирокчи ўқитувчилар ҳомийлар томонидан рағбатлантирилди.
Арнасой туман ҳокимлиги Аборот хизмати