Арнасой туман ҳокими ўринбосари Насиба Эргашева янги йил арафасида болажонлар қалбига кўтаринки кайфият улашди.
Айниқса, совға – саломларни Қорбобо ва эртак қаҳромонларининг қўлларидан олишлари болажонлар учун алоҳида аҳамият касб этди. Боиси янги йил учун ўзларининг ёд олган шеърларини миннатдорчилик сифатида айтиб беришди.
Бу каби болажонлар қалбига кўтаринки руҳ улашувчи “Янги йил” байрами туманимиз бўйлаб давом этмоқда.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати