Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга оширилди ҳамда 2022 йил 1 январдан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтиришни назарда тутадиган механизми жорий этилди.
Фуқаролик ташаббусларини амалга ошириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1.Ташаббускор фуқаролар томонидан тасдиқланган меъзонларга асосан ўзларининг маҳалла ёки туман (шаҳар)даги муаммоларни бартараф этиш, туман (шаҳар) инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклиф / лойиҳаларни "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштирилади. (бунда берилган таклифларнинг умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг бараваридан ошмаслиги керак 245 000х4 000= 980 000 000 cўм);
2.Тақдим этилган таклиф / лойиҳалар ишчи комиссия томонидан тасдиқланган мезонларга мувофиқ саралаб олинади;
3.Танловдан ўтган ташаббускор фуқароларнинг таклиф / лойиҳалар танлаб олинган санадан уч иш куни ичида ишчи орган томонидан онлайн овоз беришни ташкил этиш учун "Очиқ бюджет" ахборот порталига жойлаштирилади;
Фуқаролар таклиф қолдириш ёки овоз беришлари учун аввал “Openbudget.uz” порталга фойдаланувчи сифатида киришлари лозим.
- агар фуқаролар рўйхатдан ўтмаган бўлса, аввал рўйхатдан ўтади.
- аввал рўйхатдан ўтган фуқаролар “КИРИШ” тугмаси орқали ўз парол ва логинларини киритган ҳолда авторизациядан ўтишлари мумкин.
Бу ерда фуқаролар ўзи ҳақидаги маълумотларни белгиланган катакларни тўлдириш орқали рўйхатдан ўтадилар.
Арнасой туман Молия бўлими