Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар

Қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар

03 март 2021 йил
152
0

   Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2021 йил 12 февраль кунидаги ЎРҚ-673-сонли Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

   Қонунга асосан жиноят кодексига 1281-модда билан ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш деб номланган норма киритилди.

   Эндиликда Жиноят кодексининг 1281-моддаси билан ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда, унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Бундан ташқари, ушбу қонунга асосан ўша ҳаракатлар вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилди.

   Ушбу қонун билан Жиноят процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ҳам тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Н.ЭРНАЗАРОВ

Жиззах вилоят судининг судяси

 

Ф.ПАРДАЕВ

Жиноят ишлари бўйича

Дўстлик туман судининг раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар