Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда шеъриятимиз маликаси Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллиги муносиб нишонламоқда

Арнасойда шеъриятимиз маликаси Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллиги муносиб нишонламоқда

27 февраль 2021 йил
44
0

Баҳорнинг илк кунида туғилиш ҳам аслида тақдирнинг инояти бўлса керак. Ҳар йили баҳор келиши, баҳор байрами мамлакатимизда шеъриятимиз маликаси – Зулфияхоним таваллуд топган кун билан ҳамоҳанг нишонланади. Таъбир жоиз бўлса, баҳорнинг бошланиши юртимизда том маънода, адабиётимиз, шеъриятимиз айёмига айланиб кетади.

Шу боис, Арнасой туман “Баркамол авлод” болалар мактабида Баҳорнинг илк куни таниқли жамоат арбоби, садоқат ва вафо куйчиси, Ўзбекистон халқ шоираси Зулфияхоним таваллудининг 106 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбир иштирокчилари йиғилганларга баҳор тароватини ўзида акс этувчи куй ва қўшиқлар ҳамда Зулфияхоним ижодидан шеърий сатрлар ўқиб эшиттирилди.

Дарҳақиқат, Зулфияхоним етук шоира, садоқат ва вафо тимсоли сифатида бутун ўзбек аёллари учун наъмуна бўла олади. У нафақат адабиётимиз ва шеъриятимизда, балки халқимизнинг хотирасида абадий яшамоқда. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар