Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқнинг манфатини ўйлаган депутат

Халқнинг манфатини ўйлаган депутат

27 февраль 2021 йил
181
0

Халқнинг дардини ўзиники деб билган киши борки бу чинаккам фидоийдир. Бу фидоийлик ортида шахс манфати эмас, балки халқнинг манфати ётади.

Арнасой тумани Чўлқувар маҳалла фуқаролари йиғинидаги Гулзор кўчасида яшовчи аҳоли, қарийб икки йилдирки ёғингарчилик мавсуми келганида лой кечиб, кимдир ишга, яна кимдир бирон юмуш билан кўчага отланар эди. Шу йўсинда оилада фарзандларини мактабга олиб боришарди.

Бу эса Гулзор кўчасида яшовчи аҳоли учун бирмунча қийинчилик туғдирганлиги боис, яқин икки йилдирки бу борада мурожаат қилмаган жойи қолмаган эди. Яқинда ўзларининг худудидан сайланган депутатлари орқали хонадонларига қисман бўлсада электр энергиясини олиб кирган аҳоли, бу сафар ҳам уларнинг кўмагида ички йўлларни тамирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Халқнинг меҳрини қозониш, ишончини оқлаш осон эмас, – дейди Ҳалқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутатлигига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган депутат Махсуд Абдуллаев. – Бунинг учун депутат доимо одамлар орасида бўлиши, ҳар бир кишининг дарди, қувончини ўзиники деб билиши керак. Мени қийнаган нарса шу бўлдики - келажагимиз бўлган ёш авлод юксалиш сари одимлаётган юртда нима учун лой кечиб мактабга қатнаши керак? Биз масъуллар ёшларни бу ҳолатда камол топиши йўли жимгина қараб туриш бу лоқайдликку? Деган саволлар билан бир неча маротаба туман автойўл корхонаси раҳбарига депутатлик сўровлари орқали ҳам билдириб ўтдим. Ҳатто Арнасой туман Халқ қабулхонаси билан биргаликда халқнинг талаби хақ талаб эканлиги ички йўллар мисолида айтиб борилди.

Уринишларимиз зоя кетмади шекилли, ҳозирда туман автойўл корхонаси томонидан юборилган махсус ер текислагич техникаси ёрдамида Чўлқувар маҳалладаги Гулзор кўчаси 2 км масофада ички йўлларни тамирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Бу ҳали тугалланмаган бўлсада бошланишидир. Бу йўлларни тўлиқ таъмирлаш учун у ерга шағал тўшама ётқизиш чоралари мутасадди ташкилот раҳбарлари билан биргаликда кўрилмоқда.

Шунингдек, ушбу Гулзор кўчасига ичимлик суви тармоқларини ётқизиш, аҳолини суюлтирилган газ ва электр энергияси билан тўлиқ таминлаш зарур. Бу борада ҳам олдинда қилинадиган бир қанча ишлар турибди.

Зеро, бу йўлда юртбошимиз айтганидек аҳолининг фаровон турмуш тарзини яхшилаш йўлида аввало халқни рози қилиш, халнинг дарди билан яшаш барчамиз бирдек масъуллигимизни унутмаслик лозим. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар