Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Нажмиддин Мамадалиев “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танлови ғолиби бўлди

Нажмиддин Мамадалиев “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танлови ғолиби бўлди

26 февраль 2021 йил
37
0

Бош прокуратурада Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танлови ўтказилди.

Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан танлов иштирокчилари фаолиятини баҳолаш бўйича масъул котибларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига мувофиқ иш олиб борганлиги таҳлиллар асосида ўрганилиб, сиёсий онги, дунёқараши, қонунчилик талабларини қай даражада ўзлаштирганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этиш қобилияти савол-жавоб тарзида синовдан ўтказилди.

Танлов натижасига кўра, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман (шаҳар) идоралараро комиссиялар масъул котиблари орасидан Арнасой тумани котиби Н.Мамадалиев 2020 йил якуни бўйича “Йилнинг энг яхши масъул котиби” танловининг якуний босқичи ғолиби деб топилди. Танлов ғолиби бўлган Н.Мамадалиев фахрий ёрлиқ ва нишон билан тақдирланди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар