Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди

26 февраль 2021 йил
227
0

Арнасой туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирманчи сессияси ўтказилди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ходимлари, секторлар, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, оммавий-ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессия кун тартибида 11 та масалалар депутатлар иштирокида кўриб чиқилди.

Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала юзасидан “Туман ҳокимининг ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи тўғрисида”ги, “Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш рейтинг кўрсатгичлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури ижроси бўйича туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида”ги,

“Туман ҳокими ўринбосари-Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи И.Алимқуловнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6096-сонли Фармони ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида"ги, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли Қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан туман тижорат банклари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисида“ги,

“Арнасойтумангаз” газ таъминоти бўлими раҳбарининг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисоботини эшитиш тўғрисида”ги, “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг “Тумандаги Олтин водий, Ғафур Ғулом, Ғолиблар, Янгибўстон, Тинчлик, Чўлқувар ҳамда Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларга ва номсиз кўчаларга ном бериш тўғрисида”ги йиғилиш баёнида таклиф этилаётган номларни тасдиқлаш тўғрисида”ги, “Саховат дафтари”га киритилган ва ҳозирги кунда даромад манбаи яратилган оилаларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида”ги,

“Аёллар дафтари”га киритилган ва ҳозирги кунда бандлиги таъминланган, ижтимоий ёрдам кўрсатилган ҳамда даромад манбаи яратилган хотин-қизларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида”ги, “Ёшлар дафтари”га киритилган ва даромад манбаи яратилган, бандлиги таъминланган ёшларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 48-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида”ги, “Арнасой  “Томорқа агросервис” МЧЖнинг иш фаолиятини ўрганиш якунлари тўғрисида”ги каби масалалар муҳокама этилди.

Депутатлар сессия кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан фикр мулоҳазалари билдириб ўтди.

Шунингдек, сессия давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зулайҳо Акрамова тумандаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан билдирилган фикр мулоҳазаларга атрофлича тўхталиб ўтди ва Республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни тегишли вазирлик ва идораларига олиб чиқишини қайд этиб  ўтди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар