Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда таълим-тарбия сифати йўлида самарали ишлар олиб борилмоқда

Арнасойда таълим-тарбия сифати йўлида самарали ишлар олиб борилмоқда

24 февраль 2021 йил
59
0

Арнасой туманидаги “Элноза-2019” Давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таьлим ташкилотида ўқув-амалий семинар ташкил этилиб, унда Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси, Арнасой туман мактабгача таълими бўлими ходимлари ва тумандаги барча МТТларнинг методистлари иштирок этдилар.

Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш мавзусида ташкил этилган семинарда асосий эътибор мактабгача таълим ташкилотларида меъёрий иш хужжатлари, педагоглар ҳужжатлари юритилиши, дидактик кўргазмалардан фойдаланишга қаратилди.

Семинар давомида МТТларда олиб борилаётган таълим-тарбия ва методик ишларни замон талаблари даражасида янгича ёндошган ҳолда ташкил этиш ҳамда ҳужжатлар юритилишида таълим мазмуни самарадорлигини оширишни таъминлаш ишларига алоҳида аҳамият берилди.

Мазкур семинарда мактабгача таълим бўлимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ижро-интизоми номенклатурасини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилиб, мутахассисларга "Мактабгача таълим бўлимида иш юритишни такомиллаштириш, ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро назоратини ташкил этиш", "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун ижроси ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларида иш ҳужжатлари билан ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 155-сон буйруғи ижроси тўғрисида тайёрланган слайд-презентация ҳамда йўриқнома тақдимоти ташкил этилди.

Семинар давомида махсус тайёрланган сўровномалар иштирокчиларга тарқатилиб, тизимга ҳамда фаолиятга оид қисқа савол-жавоблар ўтказилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахброт хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар