Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 4-сектор томонидан ёшлар бандлиги таъминланди

Арнасой тумани 4-сектор томонидан ёшлар бандлиги таъминланди

23 февраль 2021 йил
82
0

Мамлакатимиз аҳолиси сони ортиб бориши билан бир қаторда унинг меҳнат бандлигини таъминлаш масаласи ҳам долзарб аҳамият касб этади. 

Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг айнан ишсизлик муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари бу борада қатор ижобий натижалар бермоқда. Айниқса, ишсиз ёшларни иш ўринлари билан таъминлашга йўналтирилган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Хусусан, ушбу йўналишда юртбошимиз топшириғига асосан жойларда сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси амалга оширилиб келинмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида Арнасой туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4 сектор рахбари Хусниддин  Умуров бошчилигида Бўстон МФЙда уюшмаган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда ёшлар ва ахолини қийнаб келаётган муаммолар бири ишсизлик бўлгани боис "Ёшлар дафтари"га киритилган 65 нафар ёшларга А.Сойибназаров ва Мустақиллик СИУхудудларидан 0.50 сотихдан деҳқончилик қилиш учун жами 32,5 гектар ер майдони ажратилди ва ёшлар бандлиги таминланди.

Эслатиб ўтамиз, Арнасой тумани Бўстон МФЙда жами ёшлар сони 921 нафар, улардан “Ёшлар дафтари”га кирган ёшлар сони 80 нафарни ташкил этади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар