Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Фавқулодда вазиятлар профилактикаси ўтказилди

Фавқулодда вазиятлар профилактикаси ўтказилди

23 февраль 2021 йил
134
0

Арнасой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари билан биргаликда Миллий гвардия, туман ИИБ ходимлари, Арнасойтумангаз филиали ва туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари Тинчлик маҳалласида  фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоида риоя этишлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тарғиботда қайд этилдики фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаган хуқуқбузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 211-модда 1-қисми билан тадбир кунлари шу кунга қадар 2 та масъул мансабдор шахсларга нисбатан 669000 сўм миқдорда маъмурий жарималар қўлланиб, керакли хужжатлар расмийлаштирилди.

Шу билан биргаликда фуқароларни огохлигини ошириш тинчлик ва хавфсизликни сақлаш борасида 2021 йил бир ярим ойи давомида 21 та тарғибот ишлари олиб борилиб, 1707 нафар иштироклар тарғибот тадбирларида тегишли маълумотлар олишди.

Тарғибот тадбирларжа рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, Арнасой тумани 4-сон Касбийлаштирилган ёнғин қутқарув қисми шахсий таркиби томонидан ахоли яшаш хонадонларидан жами бўлиб 1171 та яшаш хонадонларига кирилиб, 6856 нафар фуқароларга турар жойларида электр энергияси ва табиий газдан тўғри ва оқилона фойдаланиш, ис газидан захарланиш холатларини олдини олиш, пропан газ балонларидан мутахассилар томонидан кўрсатиб ўтилган йўриқномалар асосида яқиндан таништирди.

Шунингдек хар хил турдаги кўлбола печларидан фойдаланмаслик шу билан биргаликда “Коронавирус”, “Ботулизм ва “Қутириш” касалликларини олдини олиш юзасидан борасида масалалар атрофлича ҳал этилди.

Азиз хамюртлар! Хурматли фуқаролар хар биримиз хавфсизлик  коидаларига риоя килган холда жойларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қонун қоидаларга риоя қилган холда ўзингизни ва атрофдагиларнинг хаётини хавф остида колишига йул куймаслигингизни сўраб қоламиз.

 

Ш.Эгамов

Арнасой  туман ФВБ бошлиғи

ўринбосари-профилактика ва назорат

бўлинмаси бошлиғи майор

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар