Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик Диёра Садуллаева “Олтин фонд” дафтарига киритилди

Арнасойлик Диёра Садуллаева “Олтин фонд” дафтарига киритилди

23 февраль 2021 йил
146
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ш.М.Мирзиёевнинг мурожаатномасида ёшларга  имкониятлар яратиш ҳар-бир худуддан энг юқори натижаларга эришган ёшлар орасидан энг иқтидорлиларини танлаб олиб муносиб деб топилган ёшларни Республика "Олтин фонд" рўйхатига киритиш ва уларни қўллаб қувватлаш юзасидан топшириқ ва вазифалар берилган эди.

Шу боис Жиззах вилояти тажриба сифатида иқтидорли ёшлар учун “Олтин фонд” дафтари жорий қилинди. “Олтин фонд” дафтарига аъло баҳоларга ўқийдиган умумтаълим муассасалари ўқувчилари, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларининг ҳамда вилоятда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари талабалари фан, таълим, маданият, адабиёт, санъат, спорт йўналишларида жамиятимиз турмуш тарзини янада яхшилашга хизмат қиладиган мақсадли креатив ғояларга эга 200 нафар вилоят ёшлари киритилди.

Унда Арнасой туманидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Садуллаева Диёра Улуғбек қизи ҳам "Олтин фонд" рўйҳатига киритилди.

Тадбирда муносиб деб топилган номзодларга вилоят ҳокими томонидан "Олтин фонд" кўкрак нишони, аъзолик Гувоҳномаси ва "Олтин фонд" статуеткалари, эсдалик совғалари топширилди.

Бундай эътироф бугунги кунда муҳтарам юртбошимизнинг ёшларга яратиб бераётган имкониятлари ва Арнасой туманида таълим соҳасида олиб борилаётган замонавий ўқитиш методикасининг  самарасидир. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар