Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойлик Жаҳонгир Aмонов Индонезияда “Ушу” спорт мусобоқасида иштирок этади

Арнасойлик Жаҳонгир Aмонов Индонезияда “Ушу” спорт мусобоқасида иштирок этади

23 февраль 2021 йил
112
0

 “Ушу” спорт тури четдан кириб келган бўлса-да, бугунги кунда юртимизда ҳам ривож топиб, бир қатор етук спортчилар етишиб чиқаётганлиги фикримизга далил бўла олади.

Жорий йил 19-21 феврал кунлари Самарқанд вилоятида анъанавий “ушу” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда Aрнасой туманидаги 13-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Жаҳонгир Aмонов ҳам иштирок этди. Ушбу спорт мусобоқанинг 55 кг вазн тоифаси бўйича ўтказилган баҳсларда Жаҳонгир Aмонов барча рақибларни мағлуб этиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди ва 2022 йилда Индонезияда бўлиб ўтадиган “Ёшлар олимпиaдaси”гa йўлланмани қўлга киритди.

Халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилаётган бу каби ёшларимизга омадлар ёр бўлсин! 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар