Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ

БИЗ КЕЛАЖАК УЧУН ЖАВОБГАРМИЗ

22 февраль 2021 йил
130
0

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён, мамлакатни барқарор ривожлантиришга эришиш, халқ фаровонлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ўзгаришлар ва кенг кўламли бунёдкорлик ишлари изчил амалга оширилмоқда.

Бугун ҳаётимизнинг барча соҳаларида “Инсон манфаати – ҳамма нарсадан устун” тамойили асосида ислоҳотлар, жумладан, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш амалга оширилмоқда. 

Атроф-муҳит ҳолатига эътиборсиз муносабатда бўлиш, глобал ва минтақавий экологик муаммоларни пайдо бўлишига олиб келди. Ушбу муаммолар иқлим ўзгариши содир бўлаётган шароитларда янада яққолроқ ва кучлироқ намоён бўлиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва уни соғломлаштириш масалаларини янада долзарб қилиб қўймоқда.

Мамлакатимизда экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш борасида муайян тажриба орттирилди.Бироқ, соҳадаги вазифаларнинг кўлами мамлакат миқёсида ва алоҳида минтақаларда экоҳолатни соғломлаштириш муаммоларини яхлит ҳолда ҳал этишда давлат органлари, жамоат бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришни талаб этди ва ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон экологик ҳаракати ташкил этилган эди. 

Ўтган давр мобайнида тўпланган тажрибалар асосида янги сиёсий партияни ташкил этиш зарурияти вужудга келди ва 2019 йилнинг 8 январ куни Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилди. Ушбу партия Ўзбекистон экологик ҳаракатидан алоҳида сиёсий куч сифатида ташкил этилган бўлиб, у фуқароларимизнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини ва сиёсий иродаларини ифодаловчи умуммиллий сиёсий ташкилот ҳисобланади.

Ўзбекистон Экологик партиясининг мақсад ва вазифалари тўғрисида, чунончи, мамлакатда атроф-муҳит ҳолатини яхшилаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик муаммоларни комплекс ҳал этишга йўналтирилган дастур ва ҳаракатлар стратегиясини шакллантириш ва илгари суриш борасида Арнасой туман партия ташкилоти жойларда аҳоли билан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Унда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли соғлигини сақлаш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш, Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш, қишлоқ жойларда тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжни яхшилаш, қайта тикланувчи ва бошқа муқобил энергия манбаларини, экологик тоза чиқитсиз технологиялар ва инновацион ечимларни тадбиқ этиш жараёнларини фаоллаштириш бўйича жамоатчиликнинг таклиф ва истаклари инобатга олинмоқда. 

Улуғбек ҚЎЧҚОРОВ

Ўзбекистон Экологик партияси

Арнасой туман партия ташкилоти раиси

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар