Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда сектор раҳбарларининг ёшлар сиёсати борасидаги ахбороти эшитилди

Арнасойда сектор раҳбарларининг ёшлар сиёсати борасидаги ахбороти эшитилди

18 февраль 2021 йил
27
0

Бугун 18 феврал куни Арнасой туман ҳокимлиги биносида ёшлар сиёсати масаласида туманда амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар юзасидан туман 4 та сектор раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. Ёшлар билан бўлган учрашувда туман сектор раҳбарлари, ташкилот ва идора вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Дастлаб туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов ёшлар сиёсати масаласида туманда амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги режалар юзасидан тўхталар экан, биринчи галда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўриш лозимлигини қайд этиб ўтди. 

Учрашувда туман прокурори, 2-сектор раҳбари Хайрулла Газиев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Музаффар Сариқулов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Ҳусниддин Умировлар ёшлар сиёсати масаласида ахборотлари ҳам эшитилди. 

Шундан сўнг, туман раҳбарлари билан ёшларнинг очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Мулоқот давомида ёшлар туман раҳбарларига иш фаолиятлари, ҳаёт йўллари, бошқарувчилик маҳорати каби ўзларини қизиқтирган мавзуларда саволлар йўллашди.

Ёшлар томонидан деҳқончилик қилиш учун ер ажратиш, тадбиркорлик қилиш учун кредит олиш, иш билан бандлик, соғлигини тиклаш учун моддий ёрдам ажратиш каби 14 та масала кўтарилди.

Кредит билан боғлиқ бўлган масалалари АТБ Агробанк Арнасой филиали ходимлари ва ёшлар ўртасидаги мавжуд муаммолари бартараф этилди.  Муддат талаб қиладиган масалалар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, сектор раҳбарлари назоратига олинди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар