Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда 5200 гектар ер майдони томчилатиб суғорилади

Арнасойда 5200 гектар ер майдони томчилатиб суғорилади

27 январь 2021 йил
21
0

Арнасой туманида ўтган йили 180 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилгани натижасида 144 минг метр куб сувни иқтисод қилишга эришилди.

Шу боис томчилатиб суғоришни самарадорлиги шундаки, 1 гектар майдонга кетадиган сувнинг қарийб 40-50 фоизи тежалади. Бу эса замонавий суғориш технологиялари орқали сувни иқтисод қилишга муҳим омил бўлади.

Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида “Қишлоқ хўжалиги соҳасида сувдан оқилоно фойдаланиш, тежамкор технологияларни жалб қилиш бугунги куннинг долзарб вазифалари” мавзусида семинар ўтказилди.

Унда Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов бошчилигида қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ва СИУ раислари, Арнасой туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, туман Ирригация бўлими, туман Агроинспекция ҳамда “POLIMER IMEX SOLUTION” МЧЖ раҳбари Азизбек Арипов иштирок этди.

Экспертларнинг таъкидлашича, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдор-лигининг пасайиши, баъзи ҳолларда эса бой берилиши сув тақчиллиги муаммоси билан боғлиқ. Бу вазиятни юмшатиш учун суғориш тизимида тежамкор технологияларни жорий этиш, томчиси тиллога тенг оби-ҳаётни беҳуда исроф бўлишининг олдини олиш талаб этилади.

– Экинларни суғоришда илғор усуллар, жумладан, томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Томчилатиб суғориш усули ўзининг юқори самарадорлиги, яъни сув ресурслари чекланганлик шароитида кам сув сарфлаб барқарор юқори ҳосил олиш имконини бериши билан ажралиб туради, – дейди “POLIMER IMEX SOLUTION” МЧЖ раҳбари Азизбек Арипов. Биз таклиф қилаётган томчилатиб суғириш ускуналари Туркияда ишлаб чиқарилган бўлиб, 1 гектар пахта майдони учун ўртача 4000 метр куб сув сарфланиб, 3 баробар сувнинг иқтисод қилинишига эришилади. Ушбу томчилатиб суғориш технологиялари 1 гектарига 25 млн сўмни ташкил қилсада, сифат жиҳатдан 5 йил муддат ичида ўзини оқлайди. Ушбу ускуналар орқали 1 гектар майдон учун мавсум давомида 400 кг менерал ўғит сарф қилиниб, 5 маротаба озиқлантирилади.

Шунингдек ўтказилган семинарда “POLIMER IMEX SOLUTION” МЧЖ томонидан таклиф этилган технологиялар орқали Арнасой туманида 2000 гектар майдон учун шартнома қилиш режаси борлигини билдириб ўтди.

Томчилатиб суғоришда ҳам, эгилувчан қувурлардан фойдаланилганда ҳам сув исроф бўлмасдан, тўғри ниҳолнинг илдизига етиб боради, - Арнасой туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Райим Тўймуродов. - Натижада сув тақчил бўлган йилда ҳам ғўза яхши ривожланди. Сувни тежайдиган технологияларнинг афзаллиги жуда юқори экани инобатга олиниб, жорий йилда пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш режалаштирилган.

Шу мақсадда 2021 йил туманда 325 та фермер хўжалиги 5200 гектар  ер майдони томчилатиб суғориш тизими жорий этилади.

Ҳозирда томчилатиб суғориш технологиясини ишлаб чиқарувчи “AGRO NEW DRIP” МЧЖ, “Fayz agro systen” МЧЖ, “Жиззах махсус сув пудрат” ва “Пахтакор ДУК”  каби корхоналар билан шартномалар имзоланмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар