Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Жиззахда коронавирус карантини эълон қилингандан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ қанча ҳолат қайд этилди?

Жиззахда коронавирус карантини эълон қилингандан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ қанча ҳолат қайд этилди?

06 апрель 2020 йил
183
0

Ўзбекистонда коронавирус карантини эълон қилинган 16 мартдан буён бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами 27 486 та ҳолат аниқланди.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Жиззах вилоятида – 1 554 та ҳолатташкил этмоқда. Республика бўйича аниқланган қоидабузарликлар эса қуйидагича:

  • Фарғона вилоятида – 3 223 та ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида – 2 691 та ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида – 2 314 та ҳолат;
  • Наманган вилоятида – 1 872 та ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида – 1 650 та ҳолат;
  • Андижон вилоятида – 1 570 та ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида – 1 416 та ҳолат;
  • Хоразм вилоятида – 1 177 та ҳолат;
  • Бухоро вилоятида – 1 162 та ҳолат;
  • Навоий вилоятида – 322 та ҳолатни.
  • Қорақалпоғистон Республикасида – 915 та ҳолатни ташкил этмоқда.

«Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, ҳамон қоидабузарлик ҳолатлари кузатилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш доирасида Тошкент шаҳри ва бир қатор шаҳарларга транспортнинг кириш-чиқиши чекланди, вилоятлараро транспорт ҳаракати тўхтатилди. Бундан ташқари, шахсий автомобилда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш тақиқланди, фуқароларга заруратсиз уйдан чиқмаслик тавсия этилди.

Шунингдек, 6 апрель соат 06:00 дан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида мототранспорт (скитерсиз) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланиши эълон қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар